ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРИШКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
2026 йилда Миришкор тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича белгиланган базавий солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445, 452-моддаларига мувофиқ, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг қарорига асосан Миришкор туманида юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун мутлақ миқдори 34,8 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв. метр учун базавий солиқ ставкасининг мутлақ миқдори 271,4 сўм миқдор белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, маҳаллалар бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг базавий ер солиғи ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. Миришкор туманида 2026 йил учун, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ерга белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага, жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритишга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 кв.метрга белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициент 2-иловага, туман бўйича Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг 2025 йил 16 январдаги «Миришкор тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи минимал миқдорига коэффициентлар қўллаш тўғрисида»ги ВИИ-5-2-4-63-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор «э-қарор.гов.уз» электрон тизими орқали манфаатдор томонларга етиб бориши инобатга олинсин.
6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раисига ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Сариқовлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ф. ҒУЛОМОВ
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-13-159-4-63-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.