ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗОМИН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Зомин туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида ҳамда туман «Сув йетказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ш.Шарифовнинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро ҳамда Зомин туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги туман «Сув йетказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Шарифов Шаҳзод Шавкат ўғлининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Зомин тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ш.Шарифовнинг Зомин тумани бўйича 2025 йил суғориш даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Ғозиев ва Зомин тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ш.Шарифовларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 04 ноябрдаги VII-13-142-3-48-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги, экология, қурилиш, коммунал соҳалар, саноат ва транспорт» масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари в.в.б А.Ғозиев зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси БЕГМАТОВА ДИЛАФРЎЗ АЛИЖОНОВНА
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2026 йил 23 февраль,
VII-16-21-3-48-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.