19.02.2026 йилдаги VII-19-12-8-110-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойсун туманидаги айрим кўчанинг номини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги 11-01/122-сон «Бойсун туманидаги айрим кўчанинг номини тасдиқлаш тўғрисида»ги йиғилиш баёни, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 21 ноябрдаги 18-07/312-сонли йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 2/2-754-сон «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнларини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги 11-01/122-сон «Бойсун туманидаги айрим кўчанинг номини тасдиқлаш тўғрисида»ги йиғилиш баёни, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг вилоят комиссиясининг 2025 йил 21 ноябрдаги 18-07/312- сонли йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 2/2-754-сон «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда номи тасдиқланаётган кўчанинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кадастрлар палатаси туман филиали (М.Х.Жўраев), туман статистика бўлими (А.Р.Саидов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номи тасдиқланаётган кўчани, шунингдек, янгидан номланган кўчани давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Ички ишлар бўлими (Ф.Т.Муртазоев) номи тасдиқланаётган кўчада яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Ф.Ф.Файзуллоев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (З.А.Рахмонов) ҳудудларда янги номланган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларининг янги номи ёзилган кўрсаткич ва белги, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й.Ш.Холиёров) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расмий эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Б.Боҳаваддинов) ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (Х.М.Алланов) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХАИТОВ БЕКМУРОТ КАРИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-19-12-8-110-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.