23.02.2026 йилдаги VII-17-25-3-45-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғаллаорол туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-387-сонли қарорининг 8-банди (а)-қисмида 2026 йил 1 январдан бошлаб Ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар)лар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилиши, бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилиши, шунингдек туман марказий кўчаларидаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар сифатидан тўлиқ қониқишини ва тадбиркорлар учун жозибадорлигини таъминлаш, ҳосил бўлаётган чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини ошириш, чиқиндилар тўпланишининг олдини олиш, экологик ҳамда санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ва туман ҳокимлигининг 2026 йил 23 январдаги №68/х сонли Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши раисига йўллаган хати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.И.Мамарахимовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими (Ш.Жанзоқов), туман Соғлиқни сақлаш бўлими (Х.Саидов), туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими(Ф.Сайфиддинов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (З.Усмонов)лар фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Санитар қоидалари ва меъёрларига асосан ҳудудлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан истеъмолчининг фаолият туридан, жойлашувидан ва хизматидан фойдаланиш усулидан келиб чиқиб истеъмолчи томонидан ҚСМЧ (қаттиқ суюқ маиший чиқиндилар) йиллик тўлаш ҳажми ва ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) хизмат ҳаққи сўммаси 1-иловага мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (С.Исмаилов) оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси (И.Маматқулов)га, ижроси туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Абдужалилов) ва туман Солиқ инспекцияси бошлиғи (Б.Қувондиқов) ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Х.И.Мамарахимов)ларнинг зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УМАРОВ ШАКАРБЕК ХАБИБОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-25-3-45-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.