ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли, 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 379 та географик объект номлаш ва қайта номлаш бўйича таклиф, давлат экспертизасига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йилнинг 26 декабрь куни 03/08-14651-сонли эксперт хулосаси келиб тушди. Хулосага кўра, 100 та кўча географик объект номи «Географик объектлар тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилган. Номи қонун талабларига мувофиқ деб топилган 279 та кўча географик объект номларини кўриб, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Ахборот хизмати раҳбари давлат тили бўйича маслаҳатчиси Х.Мамарасуловнинг ахборотини муҳокама қилиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йилнинг 26 декабрь куни 03/08-14651-сонли эксперт хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Ахборот хизмати раҳбари давлат тили бўйича маслаҳатчиси Х.Мамарасуловнинг ахборотини маълумот учун қабул қилинсин.
2. Республика топонимика хизмати Эксперт комиссияси хулосасига кўра 279 та кўча географик объект номлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (У.Мирзабеков), Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг Ғаллаорол тумани филиали (С.Мамараҳимов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (А.Жўрабеков) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
4. Туман статистика бўлими (У.Мирзабеков), Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг Ғаллаорол тумани филиали (С.Мамараҳимов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (А.Жўрабеков), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи (З.Усмонов)га ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига:
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясига ном берилган ва номи ўзгартирилган 279 та кўча географик объектларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳалар босқичма - босқич ўрнатилишини таъминласин.
5. Туман Ички ишлар бўлими (А.Жалолов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
6. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Х.Мамарахимов) маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга берилган янги номларни пешлавҳаларга жойлаш ва бу ишларни охирига етказиш вазифаси юклатилсин.
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С.Исмоилов) ва «Ғаллаорол овози» газетаси таҳририяти (А.Отамуродов)ларга Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси УМАРОВ ШАКАРБЕК ХАБИБОВИЧ
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани,
2026 йил 16 февраль,
VII-17-22-3-45-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.