СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қизириқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 27-, 47-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 39-, 41-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентининг 3-, 4-, 8-бандларига асосан ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 8 январдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01/43-сонли хати асос ва маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қизириқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (З.Рахматов), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (С.Абдурасулов)га ва тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг зиммаларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга 7 ёшга тўладиган йилда тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумий ўрта таълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қизириқ туман бўлими (Х.Худойназаров)га ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор «Тараққиёт» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Рахматов ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири С.Абдурасулов зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. Й. АЛЛАМУРОТОВ
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
2026 йил 13 февраль,
64-8-113-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.