ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОФИРКОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шофиркон тумани бўйича вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган якуний сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Шофиркон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Ф.Аминов Шофиркон тумани бўйича 2025 йил 1 апрелдан 2025 йил 30-сентябрга қадар вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган якуний сув лимити тўғрисидаги таклифи 1- иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси Н.Толибов ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Д.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ОЛИМОВ БОТИР КОМИЛОВИЧ
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани,
2026 йил 9 февраль,
VII-21-11-2-41-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.