Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-167-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 15 декабрда киритилган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-167-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. ХОДЖАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 13 январь,
1638-V-сон