Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга, шунингдек архив соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-171-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 26 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга, шунингдек архив соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-171-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. ХОДЖАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 13 январь,
1640-V-сон