ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Нурота туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 05/19-22384-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 16 декабрдаги 05/19-22384-сонли экспертиза хулосасига асосан Нурота туманида 1112 та географик объект (кўчани)ни номлаш бўйича таклифи ўрганиб чиқилиб ижобий хулоса берилган.
Юқоридагиларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Нурота тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 05/19-22384-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 16 декабрдаги 05/19-22384-сонли хулоса хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш комиссиясининг эксперт хулосалари маъқуллансин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Нурота тумани комиссияси томонидан тақдим этилган 1112 та географик объектлар номларига Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларни номлари тўғрисида»ги 303-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурота туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Нурота туман филиали, маҳалла бўлими масъуллари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги номланмаган кўчалар 1112 та кўча (асосий кўчалар, тор кўчалар, берк кўчалар) эканлиги инобатга олинсин.
3. Нурота туманидаги 1112 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Кадастрлар палатаси Нурота туман филиали (Э.Рўзимуродов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
5. Нурота туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (И.Амонов), туман статистика бўлими (Ш.Исмоилов), Кадастрлар палатаси Нурота туман филиали (Э.Рўзимуродов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
6. Нурота туман ички ишлар бўлими (А.Райханов) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Нурота туман бўлими (А.Шокиров) бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик обектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Л.Мансуров), мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Нормуродов) зиммасига юклансин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси МИРЗАЕВ ЖАМОЛИДДИН УМИРЗОҚОВИЧ
Навоий вилояти, Нурота тумани,
2026 йил 16 февраль,
VII-20-18-5-74-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.