СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жарқўрғон туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27, 47-моддаларини, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим тўғрисида»ги низомнинг 39, 41-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларидаги қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентининг 3, 4, 8-бандларига асосан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 12 январдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида, тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01-21-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинларидаги ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш ҳақидаги рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Раджабов), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (С.Адинаев)га ва тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг зиммаларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга 7 ёшга тўладиган йилида тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим муассасасига ўқитишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Б.Сулаймонов) ва маҳалла фуқаролар йиғин раисларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор «Жануб гавҳари» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Туман ҳокимининг 2022 йил 18 июндаги 233-8-112-Қ/22-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раджабов ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Адинаев зиммаларига юклатилсин.
Жарқўрғон тумани ҳокими в. в. б. ХАМРАЕВ. Р. Ч
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,
2026 йил 16 февраль,
39-8-112-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.