02.02.2026 йилдаги VII-27-14-10-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини 80 км/соатгача тушириш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 98-сонли фармонининг 3-бандига асосан Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига «Йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш» бўйича таклифларга розилик бериш ваколати берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган давлат аҳамиятига эга Д 012 «Бъектемир ш.-Чирчиқ ш.-Ғазалкент ш.-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 19-74 километрлари оралиғида белгиланган тезликка амал қилмаслик оқибатида 2025 йил 12 ойи давомида жами 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 15 нафар фуқаро вафот этган ва 50 нафар фуқаролар тан жароҳати олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фуқаролар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, мақсадида аҳоли яшаш ҳудудидан ташқари қисмида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини камайтириш 3.24 «Юқори тезлик чекланган» (80 км/соат) йўл белгиларини ўрнатиш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 4 декабрдаги йиғилишида Тошкент вилоят ИИБ «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» бошқармасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 25/12-7167-сонли хати ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиянинг 2025 йил 25 ноябрдаги йиғилиш баёни билан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, тайёрланган қарор лойиҳаси (регулатион.гов.уз) порталига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамаси муддати 2025 йил 24 декабрда якунланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 4 декабрдаги йиғилиш баёни ва хулосаси, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссия котиби- Вилоят ИИББ «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» бошқармаси бошлиғи А.Садировнинг «Вилоят ҳудудларида 2025 йилнинг 12 ойи давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида»ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 98-сонли фармонига асосан вилоят ички ишлар бош бошқармаси «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссия»сининг Д 012 «Бъектемир ш. - Чирчиқ ш. - Ғазалкент ш. - Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 6 та аҳоли яшаш жойидан ташқари қисмида ҳаракат тезлигини камайтириш бўйича таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Ж.Бекмурзаев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда иловада кўрсатилган ҳудудларда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракат тезлигини чеклаш учун 3.24 «Юқори тезлик чекланган» (80 км/соат) йўл белгилари ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ғ.Шералиев), вилоят ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати (Б.Тўлаганов) вилоятнинг айрим худудларида харакат йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида харакат тезлиги камайтирилганлигини ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Шералиев, вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Маҳмудов ҳамда вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи раҳбари Ф.Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-27-14-10-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.