09.02.2026 йилдаги VII-17-18-8-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида 2026 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ Сурхондарё вилоятида 2026 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Солиқ бошқармасининг 2025 йил 16 декабрдаги 20-107308-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Ш.Абдуллаев), вилоят Солиқ бошқармаси (Э.Нарманов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи ставкалари турар жойлар учун 5,9-14,5 минг сўмгача 2 коэффициентгача, нотурар жойлар учун 11,8-28,4 минг сўмгача, 2 коэффициентгача индексация қилинишини қўллаган ҳолда ижара ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан телевидение билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ҳамда телевидение орқали оммага тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини 5 (беш) кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунида жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот бериб бориш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев), «Сурхон тонги» ва «Зара Сурхана» газеталари таҳририяти (С.Норқобилов)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг вилоят, шаҳар ва туманлар иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида телевидение, радио, расмий саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-18-8-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.