11.02.2026 йилдаги 103-8-0-Q/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган «Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» ҳудудидаги ер участкаларига ижара ҳуқуқининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 71-сон, 2025 йил 3 сентябрдаги «Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 559-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг 2026 йил 15 январдаги 02/3-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг 2026 йил 15 январдаги 02/3-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси»га тегишли 57,6 гектар (Ангор туманида 0,7 гектар, Бандихон туманида 16 гектар, Бойсун туманида 6 гектар, Термиз туманида 8 гектар, Олтинсой туманида 2,6 гектар, Шўрчи туманида 1,2 гектар, Узун туманида 3,7 гектар, Қизириқ туманида 1 гектар, Сариосиё туманида 1,6 гектар, Музработ туманида 2,6 гектар) ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига чиқаришда ер участкасининг ижара ҳуқуқи қийматини ҳисоблашда марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи 0,5 коэффициентга камайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» (Б.Ортиқов), Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси (С.Худойбердиев), Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси (С.Шаймардонов), туман ҳокимлари билан биргаликда вилоятда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун саноат зоналари ҳудудида бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер-участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига асосан амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари- инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ш.Жураев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят ҳокими У. Б. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-8-0-Q/26-сон