03.02.2026 йилдаги VII-17-14-8-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.02.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 95-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги «Тоза ҳудуд» ДМ директори Э.Бегимқулов ҳамда Термиз шаҳар «BIO TEXNO EKO» масъуляти чекланган жамияти директори И.Расуловларнинг маърузалари тингланиб, депутатлар томонидан билдирилган таклиф фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларини ўзгартириш тўғрисида «Тоза ҳудуд» давлат муассаси директори Э.Бегимқулов ҳамда Термиз шаҳар «BIO TEXNO EKO» масъуляти чекланган жамияти директори И.Расуловларнинг маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 9 декабрдаги 22-10-10/3836-сон хати билан берган хулосаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 03-03/12432-сонли хатлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча жисмоний ва юридик шахслар мазкур қарор билан белгиланган тарифлар асосида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловларни белгиланган тартибда шартнома асосида ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмай амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган қонунда белгиланган тартибда шартномаларга мувофиқ бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 (юз) фоиз тўлаш асосида амалга оширилиши қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоятдаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларида жойлашган чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларни замонавий талаблар асосида ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифатли, ўз вақтида ва санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар билан қонунда белгиланган тартибда шартномалар имзоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва шартномалардаги мажбуриятларга тўлиқ риоя этиш учун жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барча туман (шаҳар) ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаққоний ҳисобини юритишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва туманлар ҳудудидаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларга ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслар билан қонунда белгиланган тартибда шартномалар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг режа-графигини тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган режа-график асосида чиқиндиларни ташиш хизматлари амалга оширилишини қатъий назоратга олиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (Б.Уринов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими фаолияти узлуксизлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда шартномада белгиланган тартиб асосида олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар 3 (уч) ой давомида тўланмаган тақдирда, қарздорликни ундириш бўйича қонунда белгиланган тартиблар асосида судларга даъво аризалари киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширисин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти бўйича келиб тушган маълумотларни таҳлил қилиб, вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда ахборот киритиш ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳар ярим йиллик якунида ёзма ахборот киритиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги «Вилоят ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини қайта кўриб чиқиш ва маъқуллаш тўғрисида» VII-3-11-8-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев), «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти (С.Норқобилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-14-8-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.