13.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3603-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 13.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3603-2
Кучга кириш санаси
16.02.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3603-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 210-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 20-сон қарори (рўйхат рақами 3603, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 10/25/3603/0082-сон) билан тасдиқланган Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига асосан мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади. Ҳақ тўлаш банк шохобчаси ёки тиббиёт муассасаларининг назорат-касса (терминал) аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали тўланади. Мижоз нақд пул ёки банк пластик картаси орқали тўловни тўлаган тақдирда, банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки кассир томонидан мижознинг ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи тўлов қоғозини рўйхатга олиш бўлимига топширади, касса изи туширилган чек мижознинг ўзида қолади, электрон тўловда эса фискал белгили чек тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда (даволаш харажатлари тиббий суғурта жамғармасидан ёки ходимнинг иш жойидан тўлаб бериладиган ва бошқа ҳолатларда) тиббий хизмат учун тўловларни тўлаш муддатлари даволаш-профилактика муассасаси ва даволанувчи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8718-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2026 й., 10/26/3603-2/0142-сон)