Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»нинг 25-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3562-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 9 сентябрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 10/24/3562/0863-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»нинг 25-банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
329-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2026 й., 10/26/3562-1/0137-сон)