ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ФОРИШ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Фориш туман «Қораобдол ота» МФЙ «Шохусмон» қишлоғи ҳудудидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти рўпарасидаги йўлга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5-, 6- ва 211- моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Фориш туман ИИБнинг 2025 йил 20 ноябрдаги 48/42-7-4874-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Фориш туман «Қораобдол ота» МФЙ «Шохусмон» қишлоғи ҳудудидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти рўпарасида жойлашга йўлга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик ва йўл белгилари ўрнатилсин.
3. Евроосиё давлатлари давлат меъёри ГОСТ Р 52605-2006 талабларига мувофиқ, мазкур ҳудудда ўрнатиладиган сунъий йўл нотекисликларининг кенглиги 40 см.дан, баландлиги эса 7 см.дан ошмаслиги ва улар йўл қатнов қисми кенглигида ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. Туман «Ободонлаштириш» бошқармаси (Х. Жўрақулов) ва туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Т.Муқимов) «Қораобдол ота» МФЙ фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда сунъий йўл нотекисликларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
5. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ш.Узоқов) сунъий йўл нотекисликларини ташкил этишга зарур маблағларни ажратсин.
6. Мазкур қарор «Фориш тонги» газетасида эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарор ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров келтирилган маълумотларнинг ҳамда унга асос бўлган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Наимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими ИСЛАМОВ С. Й
Жиззах вилояти, Фориш тумани,
2026 йил 6 январь,
1-3-53-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.