08.01.2026 йилдаги VII-17-3-12-218-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тупроққалъа туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-4-023-12-218-K/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда ушбу қарорнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш учун бюджет параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 127, 147 ва 148-моддалари, «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига асосан халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тупроққалъа тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар бўйича 2025 йилда тасдиқланган харажатлар 73 млрд. 977,0млн. сўм бўлиб, бюджет параметрларига киритилган ўзгаришлардан кейин режа 83 млрд. 18,0 млн. сўмни, яъни тасдиқланган режага нисбатан 9 млрд. 41,0 млн. сўмга кўп харажатларни ташкил қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Б. Атабаев)нинг бюджет параметрларига қўшимча ўзгартириш киритиш юзасидан таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тупроққалъа туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-4-023-12-218-K/24-сонли қарорининг иловаларига қуйидагича ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун туман маҳаллий бюджет даромадларнинг режа кўрсаткичлари 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун туман бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 3-иловага.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Б. Атабаев)га даромадлар ва харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия»си» раиси И. Қаландаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ЖИМАЛЯЗОВ АКМАЛ ОРТИҚОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-3-12-218-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.