ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЎКДАЛА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Кўкдала туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Кўкдала туманидаги маҳаллаларни иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи баъзавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1 - 0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Кўкдала туманида 2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги VII-5-7-4-224-K/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур қарор «э-қарор.гов.уз» электрон тизими орқали манфаатдор томонларга етиб бориши инобатга олинсин.
7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Хўжаев) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Бобоқуловлар зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ДЖУРАЕВ ХУРРАМ АБДУРАЗИКОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-128-4-224-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.