ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-17-167-3-46-K/25-сонли қарорининг 1-иловасидаги хатоликни тузатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-17-167-3-46-K/25-сонли қарорининг 1-иловасидаги хатолик тўғирланиб мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор тадиқланиши муносабати билан Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-17-167-3-46-K/25-сон қарори 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин, қолган иловалари ўзгартиришсиз қолдирилсин.
3. Туман солиқ инспекцияси 2026 йил 1 январдан тасдиқланган ставкалар асосида ҳисобланиши ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Эргашев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АКБАРОВА ШОИРА УКТАМОВНА
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2026 йил 29 январь,
VII-18-18-3-46-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.