02.02.2026 йилдаги VII-24-27-3-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарорига мувофиқ, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссия томонидан маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилиб, таклифларни қаноатлантириш юзасидан 2025 йил 15 апрелдаги хулоса халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2025 йил 15 майдаги VII-9-106-3-0-K/25-сонли қарори билан Арнасой, Ғаллаорол, Зарбдор ва Фориш туманларидаги жами 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бирлаштирилиб, 5 та маҳалла ихчамлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман ва шаҳар филиаллари томонидан ихчамлаштирилган маҳаллаларнинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳаллалар ҳудуди чизмаси тайёрланган ҳамда қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиянинг 2025 йил 15 апрелдаги хулосаси ҳамда бошқа тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, ихчамлаштирилган 5 та маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 10 январдаги 02-53-сонли хати ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Н. Сиддиқовнинг вилоятдаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссияси томонидан Арнасой, Ғаллаорол, Зарбдор ва Фориш туманларидаги жами 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегаралари бўйича киритилган таклифлар қаноатлантирилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арнасой туманидаги «Дўстлик» ва «Бахтли» маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш тавсифи ва чегаларини белгилаш тархи 1-иловаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғаллаорол туманидаги «Лалмикор» маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш тавсифи ва чегаларини белгилаш тархи 2-иловаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фориш туманидаги «Дарбоза» маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш тавсифи ва чегаларини белгилаш тархи 3-иловаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарбдор туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш тавсифи ва чегаларини белгилаш тархи 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастлари палатасининг вилоят бошқармаси (С. Кодиркулов) тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб, чегаралари белгиланаётган МФЙлар бўйича тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Раҳмонқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси ШУКУРОВ ПАРДА ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-24-27-3-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.