30.12.2025 йилдаги VII-18-127-13-194-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элликқалъа туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27 ва 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2025 йил 29 декабрь кунги 88/IX-сонли қарорига мувофиқ ҳамда туман ҳокими биринчи ўринбосарининг 2025 йил 19 ноябрдаги 02-410-сонли тақдимномасини инобатга олиб, халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2025 йил 29 декабрь кунги 88/IX -сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 129 млрд. 537 млн. 692 минг сўм ва харажатлари эса 129 млрд. 537 млн. 692 минг сўмга режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Туман маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида туриши лозим бўлган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори (айланма касса маблағлари) 814 млн сўм этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ ҳамда 2026 йилда туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ, шунингдек Туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари ва бошқа солиқсиз тушумлардан ажратмалар меёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 2 млрд. 102 млн. 167 минг сўм миқдорида белгилансин. Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларининг солиқ ставкалари тўғрисида туман ҳудудлари кесимида белгиланган солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 4-иловага, туман ҳудуди кесимида жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 5-иловага, ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлари 6-иловага, норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б. Алимов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Н. Абаев билан биргаликда 2026 йил туман маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б.Алимовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофликни таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланадиган бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасидан кечиктирмай тегишли расмий веб-сайтларига ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, даврий молиявий ҳисоботларини, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танловлар (тендерлар) савдолари ва амалга оширилган давлат ҳаридлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларнинг жойлаштирилиб борилиши юзасидан мажбуриятлар юклатилганлиги кўрсатиб ўтилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати органлари томонидан молия йили учун иш режаларини молия йилининг биринчи ойида ҳамда назорат тадбирлари натижаларига кўра аниқланган молиявий қонунбузилишлар ва ижобий натижалар бўйича маълумотларни ҳар чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилиши маълумот учун қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар туман ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўловлар ставкалари, солиқ солиш тартиблари ва бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган харажат турларига тўғри маблағ ажратилганлиги ва тақсимланганлигига маблағ тақсимловчиларнинг жавобгарлиги оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизидан кам бўлмаган (ортиқ бўлиши мумкин) миқдорларини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б. Алимов ва туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Н. Абаев бюджет даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда туманнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б.К. Алимов ҳамда қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш. Ходжиевлар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Т. Нуримовага мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси НИЯЗИМБЕТОВ ВАЛИЖАН БАТИРБАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-127-13-194-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.