СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Бойсун туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 27-, 47- моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-иловга мувофиқ тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-, 41-бандларига асосан Бойсун туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Бойсун туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 14 январдаги 01-08/41-сон «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бойсун туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бойсун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (А. Ҳусанов), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Э. Абдурахимов) ва тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга етти ёшга тўладиган йилда тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар чоралар кўриш вазифаси юклансин.
4. Бойсун туманидаги умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
5. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Бойсун тумани бўлими бошлиғи (З. Раҳмонов)га ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим мактабларига қамраб олиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Бойсун туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Й. Холиёров) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расмий эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Ҳусанов ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Э. Абдурахимов зиммасига юклансин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими Б. Ш. ШУКУРОВ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2026 йил 30 январь,
42-8-110-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.