ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕНОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Денов туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳамда сув ресурсларидан ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-,429-моддаларига асосан Денов туманида 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24 моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 17 декабрдаги 21-15193-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳалла фуқаролар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддасига мувофиқ 2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи в.в.б (Ш. Исонов) ҳамда туман Солиқ инспекцияси бошлиғи (Б. Хайдаров)ларга:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига хар чоракда ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати, «Чағониён» газетаси тахририяти (Ф. Тўраева) мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (О. Ниёзов) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси НИЯЗОВ ОНАР АБДУРАХМОНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Денов тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-15-3-8-111-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.