ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Навбаҳор туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 3 декабрдаги 03/08-13637-сонли ҳамда Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш Комиссиянинг 2025 йил 1 декабрдаги 05-19-21205-сонли эксперт хулосаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 3 декабрдаги 03/08-13637-сонли ҳамда Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш Комиссиянинг 2025 йил 1 декабрдаги 05-19-21205-сонли эксперт хулосалари маъқуллансин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35-сон баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Навбаҳор туман филиали, маҳалла бўлими масъуллари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги номланмага кўчалар 1301 та кўча эканлиги инобатга олинсин.
3. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига, номувофиқ деб хулоса берилган 1301 та географик объект номини қонун ҳужжатлари талаблари асосида қайта ўрганиши тавсия этилсин.
4. Навбаҳор туманидаги 1301 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Кадастрлар палатаси Навбаҳор туман филиали (А.Қурбонов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
6. Навбаҳор туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (С.Муҳаммадов), туман статистика бўлими (М.Саноқулов), Кадастрлар палатаси Навбаҳор туман филиали (А.Қурбонов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
7. Навбаҳор туман ички ишлар бўлими (Б.Қурбонов) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Навбаҳор туман бўлими (С.Нормаматов) бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик обектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
9. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Э.Бобоназаров), «Навбаҳор тонги» газета таҳририяти (У.Очилов)га, мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг, «Навбаҳор тонги» газетасида ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Хужаева) зиммасига юклансин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессияга раислик қилувчи ҚУДРАТОВ ЗОҲИД МУЗАФФАРОВИЧ
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
2026 йил 23 январь,
VII-16-2-5-73-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.