ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туман ҳудудида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ижроси юзасидан Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасининг 2025 йил 12 декабрдаги 48/39/3427-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 211- моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Туман Ички ишлар бошқармасининг 2025 йил 12 декабрдаги 48/39/3427-сонли хати инобатга олинсин.
2. Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
Д052 «Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол» автомобиль йўлининг 0-км қисмида «Навоий» кўчаси бўйлаб йўлнинг ҳар икки томонига 3.27 (тўхташ тақиқланган) йўл белгиси ва 7.2.1 (таъсир оралиғи) қўшимча ахборот белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.
3. Зомин тумани ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (О. Хасанов)га:
мазкур қарор билан тегишли жойга йўл белгиларини ўрнатилишини ташкил этсин ҳамда ушбу ҳудудларда автомобиллар ҳаракатини назорат қилиб борсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
5. Мазкур қарор «Шарқ тонги» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Э. Махманазаров ҳамда туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи И. Нурматов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А. АБДУҒАНИЕВ
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2026 йил 20 январь,
22-3-48-Q/26-сон