БУХОРО ВИЛОЯТИ ЖОНДОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жондор туман ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги 319-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари ҳамда фуқаро Жумаева Мунаввар Икромовнанинг туман ҳокимига ёзган аризасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Жондор туман «Кўлён» маҳалла фуқаролар йиғини Кўлён қишлоғида яшовчи фуқаро Жумаева Мунаввар Икромовнанинг аризаси инобатга олинсин.
2. Жондор туман ҳокимининг 2011 йил 24 майдаги 319-сонли қароридаги «Жумаева Мунаввар» деган сўзлари «Жумаева Мунаввар Икромовна» деб ўқилсин.
3. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Т. Сулаймонов) мазкур қарор нусхасини манфаатдор тарафларга етказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Ж. ХУДОЕВ
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2026 йил 16 январь,
19-2-35-Q/26-сон