Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 383]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 261, 2024 йил 24 июнь) 474-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тошкент шаҳри ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган баландлиги ер юзасидан 12 м ва ундан юқори ёки умумий майдони 500 м2 ва ундан катта бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек умумий ҳажми 300 м3 ва ундан ортиқ бўлган нотурар жой бинолари (саноат объектлари бундан мустасно) лойиҳалаштирилаётганда бино умумий майдонининг ҳар 100 квадрат метрига камида битта дарахт ва иккита бута кўчатлари экилиши лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 январь,
01/2-3-сон
Келишилди:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2025 йил 26 декабрь