БУХОРО ВИЛОЯТИ ШОФИРКОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шофиркон туманида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-27-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарори ва Шофиркон тумани ички ишлар бўлимининг 2025 йил 22 ноябрдаги 47 /48-1435-сонли хатини кўриб, қарор қиламан:
1. Шофиркон тумани ички ишлар бўлимининг 2025 йил 22 ноябрдаги 47/48-1435-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шофиркон тумани Мазлахон Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 80В025 «Д173 автомобиль йўли (7 кмдан)-Жуйшура қ.-Чандир қ.-Талисафед қ.-Жўйнав қ.» автомобиль йўлининг 5-6-кмлари оралиқларида (3.27 «Тўхташ тақиқланади») йўл белгилари ўрнатилсин.
3. Туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (Ф. Деҳқонов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чораларини кўрсин.
4. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлииги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Йўл ҳаракати қоидалари»га мувофиқ ўрнатилган йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилишлари шунингдек, берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
5. Туман ИИБ ЙҲХБ га мазкур йўл белгилари ўрнатилган автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва доимий равишда назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (К. Ҳамроев), «Шофиркон овози» газетаси таҳририяти (А. Обидов) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ОАВларда кенг ёритилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Ғафуров зиммасига юклатилсин.
8. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими А. ФАЙЗИЛЛОЕВ
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани,
2026 йил 14 январь,
5-2-41-Q/26-сон