ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қўшработ туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгаши еттинчи чақириқ, йигирма иккинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 907 132,0 минг (тўққиз юз етти миллион бир юз ўттиз икки минг) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қўшработ туман бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг 2025 йил 21 январдаги VII-5-1-7-97-К/25-сон қарори 1-иловасидаги 7-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Қўшработ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатларини 907 132,0 минг (тўққиз юз етти миллион бир юз ўттиз икки минг) сўм 1-иловага мувофиқ оширилсин.
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Х.Мусирманов) Қўшработ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил IV чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар бўйича доимий комиссияси (С.Бубаков) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Холиқулов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ШАКАРБОЕВ ДИЛШОД ДАВРОНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VI-22-135-7-97-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.