ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Каттақўрғон тумани бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
2025 йил 25 декабрда қабул қилинган «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445, 452-моддалари ҳамда туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 4 декабридаги 1813/284-сонли хатига мувофиқ «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн саккизинчи сессияси қарор қилади:
1. 2025 йил 25 декабрда қабул қилинган «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1014-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445, 452-моддалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Шунингдек, мазкур қарорнинг лойиҳаси 2025 йил 5 декабрдан 20 декабргача (https://regulation.gov.uz/oz/d/111454) норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси қуйилганлиги ҳамда туман адлия бўлимининг 2025 йил 30 декабрдаги 13-сон хулосасида ижобий баҳоланганлиги инобатга олинсин.
2. Туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учунсолиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 1-иловага, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туманҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Н.Жўлматов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (М.Оббозов), туман солиқ инспекцияси (М.Отамуродов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ж.Сафаров), «Каттақўрғон кеча ва бугун» газетаси таҳририяти (Ж.Нормаматов), Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Худайбердиев) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Н.Жўлматов) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси НАСРИДДИНОВ ЖАМШИД ТУЛКИНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-157-7-96-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.