ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Ургут туман бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445, 452-моддалари ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарори, туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 19 декабридаги П-17221 -сонли хатига мувофиқ «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, навбатдаги йигирманчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445, 452-моддалари ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. 2026 йил учун норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 1-иловага ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ставкалари учун 2026 йилда белгиланган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д.Эргашев, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Б.Саломов), туман солиқ инспекцияси (Б.Ҳотамов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларидаёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Азимуродов) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (У.Камолов) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси САЙИДКУЛОВ ДИЛМУРОД БАСТАМОВИЧ
Самарқанд вилояти, Ургут тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-20-143-7-105-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.