30.12.2025 йилдаги VII-17-191-7-95-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштихон туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда Иштихон туманида 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27 ва 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармони, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сон қарори, Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 24-октябрдаги 02/01-38-3023-сон хати, Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нуриддиновнинг 2025 йил 24-октябрдаги 147-сон билдиргиси, Иштихон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 24-октябрдаги 01-38-790-сон хатига, Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2025 йил 27-октябрдаги П-10616-сон хати, Иштихон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 30 декабрдаги 5/17-25-сон хулосасга мувофиқ, Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, 17-сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сон қарори, Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 24-октябрдаги 02/01-38-3023-сон хати ҳамда Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нуриддиновнинг 2025 йил 24-октябрдаги 147-сон билдиргиси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорга мувофиқ, Иштихон туман бюджетининг 2026 йилги даромадлари 173 261,947 млн сўм, харажатлари эса 173 261,947 млн сўм миқдорида маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда Иштихон тумани бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1 147,0 млн сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иштихон тумани бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага, туман бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага, Иштихон тумани бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иштихон тумани бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 2 058,2 млн сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 5-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 м2 учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматга нисбатан киритилаётган коэффитсиэнтлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Нуриддинов), Иштихон тумани солиқ инспекцияси (О.Усмонов) ва Иштихон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими (С.Ибрагимов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якунида бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши ҳамда харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ҳамда давлат дастурлари учун белгиланган харажатларнинг тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси, штат жадваллари, даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тизимида бюджет интизомига амал қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда тегишли маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Турсунов), «Иштихон овози» газетаси муҳаррири (М.Раббимова)ларга мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Абдуғаниев) ҳамда Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Нуриддинов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши раиси РУЗИЕВ ФАЗЛИДДИН КИРАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-191-7-95-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.