ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Иштихон туманида 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига, шунингдек норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган оҳактошдан ташқари) қатъий белгиланган ставкаларга қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 422 ва 452-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги қарори, Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2025 йил 5 декабрдаги П-11859-сон хати, Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нуриддиновнинг 2025 йил 6 декабрдаги 185-сон билдиргиси, Иштихон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 30 декабрдаги 5/16-25-сон хулосасига мувофиқ, Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, 17-сессияси қарор қилади:
1. Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2025 йил 5 декабрдаги П-11859-сонли хатига, Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нуриддиновнинг 2025 йил 6 декабрдаги 185-сонли билдиргиси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Иштихон туман Давлат солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. Иштихон тумани ҳудудида 2026 йил учун:
ер қаридан фойданилганлик учун солиқ ставкалари 1-иловага;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашига ушбу қарорнинг 1-2-иловаларига асосан белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни қўллаш тавсия этилсин.
4. Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Нуриддинов), Иштихон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари (А.Шониязов), Иштихон тумани Давлат солиқ инспекцияси (О.Усмонов) мазкур қарор ижросини таъминлаш, белгиланган солиқ ставкалари ҳамда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш, аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш ҳамда Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашига ахборот киритиб боришни таъминласин.
5. Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Турсунов), «Иштихон овози» газетаси муҳаррири (М.Раббимова)ларга мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Абдуғаниев) ҳамда Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Нуриддинов) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши раиси РУЗИЕВ ФАЗЛИДДИН КИРАНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-17-190-7-95-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.