ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Нуробод тумани бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига мувофиқ, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддасига асосан, шунингдек, Нуробод тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 5 декабрдаги 03/143-сонли хатини инобатга олиб халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн олтинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддалари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коеффисиентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
2026 йил учун Нуробод тумани ҳудудида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1-иловага ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ғ.Мусурманов), туман Солиқ инспекцияси (М.Эркинов)лар биргаликда мазкур қарорнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чорасини кўрсин.
4. Ушбу қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Суяров) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БУРАНОВ МАХСУД ЭРКИНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-16-136-7-99-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.