ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОМБОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Жомбой тумани бўйича сув ресурсларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ва халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Самарқанд вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддаларига киритилган ўзгартиришларга асосан, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Жомбой тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ва халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Самарқанд вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддаларига киритилган ўзгартиришлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жомбой тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 3 декабрдаги П-14065-сонли хати билан туманнинг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг миқдорларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш бўйича берган таклифлари инобатга олинсин.
3. 2026 йил учун Жомбой тумани ҳудудида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага ҳамда ер қаъридан фойдаланилганлик учун солиқ бўйича норуда қурилиш материаллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Жомбой тумани ҳокимнинг биринчи ўринбосари (Ш.Хасанов), туман солиқ инспекцияси (Б.Баратов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси (А.Тошпулатов) зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаш раиси НАЗАРОВ ХУРШИД АРИПОВИЧ
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-21-129-7-94-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.