ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тойлоқ туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27- ва 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига ва халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 25 декабрдаги (01/01.2-38/3948-сон) ва Тойлоқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 29 декабрдаги (01/01/2018-сон) хатларини инобатга олиб, халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги VII-24-191-7-0-К/25-сонли қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 139 750,5 млн (бир юз ўттиз тўққиз миллиард етти юз эллик миллион тўрт юз тўқсон уч минг) сўм ва харажатлари эса 139 750,5 млн (бир юз ўттиз тўққиз миллиард етти юз эллик миллион тўрт юз тўқсон уч минг) сўм эканлиги маълумот учун қабул қилинганлиги Тойлоқ тумани маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисоб варағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 969,0 млн (тўққиз юз олтмиш тўқиз миллион) сўм этиб белгиланганлиги ҳамда туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар ва бошқа солиқсиз тушумлардан ажратмалар меёрлари тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3. Туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ ҳамда туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2025 йил учун 1 804,1 млн.сўм миқдорида белгилансин.
Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган амайтирувчи ва оширувчи коэффисиентлар 3-иловага, жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффисиентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Шарипов туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Р.Қаҳоров), туман солиқ инспекцияси (З.Синдоров) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
7. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар;
Бунда, ҳудудий бюджет тақсимловчилари;
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни биринчи навбатда тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда даврий жамланма молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин;
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларининг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган тўғри тақсимланиши;
ўз тассарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
8. Маскур қарор туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Мирзаев), «Қўшчинор» газетаси таҳририяти (М.Юлдашова)лар томонидан оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари- иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Шарипов зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси РАХМАТУЛЛАЕВ БЕҲЗОД РАХМАТУЛЛАЕВИЧ
Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-147-7-104-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.