ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Пастдарғом тумани бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1014 -сон Қонунининг 3-моддаси 5-, 6- қисмлари билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-, 452-моддаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, шунингдек Самарқанд вилояти Солиқ бошқармасининг 2025 йил 2 декабрдаги 20-184058-сон хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгаши сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1014-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-, 452-моддаларига киритилган ўзгартиришлар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Солиқ инспекциясининг 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
2026 йил учун Пастдарғом тумани ҳудудида сув солиғи ставкаси 1-иловага ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Пардаев, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (У.Махманазаров), туман Солиқ инспекцияси (Н.Раззоқов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси Б.Очилов ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Пардаев зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси РАХМАНОВ ШЕРЗОД ШУХРАТОВИЧ
Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-20-140-7-101-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.