ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ургут туманининг 2025 йил IV чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги етинчи чақириқ йигирманчи сессияси. қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 602000,0 (олти юз икки миллион) минг сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Ургут туман бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-2-013-7-105-К/24-сон қарори 1-иловасидаги 10-банди ҳамда 2-иловасидаги 9-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Ургут туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатларини 602 000,0 (олти юз икки миллион) минг сўмга 1-иловага мувофиқ оширилсин.
3.Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Б.Саломов) Ургут туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
4.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (О.Азимуродов) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Камолов) зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси САЙИДКУЛОВ ДИЛМУРОД БАСТАМОВИЧ
Самарқанд вилояти, Ургут тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-19-137-7-105-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.