30.12.2025 йилдаги VII-18-126-7-98-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАРПАЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарпай туманининг 2025 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 127-моддасига ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Алиевнинг 2025 йил 4 декабрдаги 05-12/8284-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн саккизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига асосан тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини маҳалла жамғармасига ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун 790 854,0 минг (етти юз тўқсон миллион саккиз юз эллик тўрт) сўм маблағ зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Нарпай туман бўлими тасарруфидаги маҳаллаларнинг «Маҳалла жамғармаси»га жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизини ўтказишдан юзага келган фарқни қоплаш учун Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг 2025 йил 4 январдаги VII-3-3-7-98-К/25-сон қарори 1-иловасидаги 8-банди ҳамда 2-иловасидаги 8-бандлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Нарпай туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатларини 790 854,0 минг (етти юз тўқсон миллион саккиз юз эллик тўрт) сўм иловага мувофиқ оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (У.Рузиев) Нарпай туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 4-чорак даромадлари ва харажатлари режаларига тегишли ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (У.Намазов) га, қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Алиев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ХУСАНОВА РИСОЛАТ ИСМОИЛОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Нарпай тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-126-7-98-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.