ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бойсун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 429- ва 437-моддалари ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 6 январдаги VII-17-2-8-0-K/26-сон қарорларига асосан Бойсун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан туман солиқ инспекцияси бошлиғи Т. Сармановнинг берган ҳисоботинитинглаб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.
1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 6 январдаги VII-17-2-8-0-K/26-сон қарори ҳамда туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 27-07243-сон хати ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан туман солиқ инспекцияси бошлиғи Т. Сармановнинг берган ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисолиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Й. Жўраев), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (Т. Сарманов)ларга:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига асосан тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 31 668 000 (ўттиз бир миллион олти юз олтмиш саккиз минг) сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 271,89 (икки юз етмиш бир сўм 89 тийин) сўм базавий солиқ ставкалари бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан «Бойсун» газетаси ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати орқали оммага тақдим этиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
туман солиқ инспекцияси томонидан бюджет даромадлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча солиқ захираларини аниқлаш ва солиққа тортиш ҳамда туманни иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида зарурий чора-тадбирлар кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни бўйича маълумот киритиб бориш;
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун 2026 йилда Бойсун туман кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффисиентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й. Холиёров), «Бойсун» газетаси таҳририяти (Д. Орипов)га мазкур қарорни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 28 февралдаги VII-6-34-8-110-K/25-сон «Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2025 йил 30 январдаги VII-3-6-8-110-K/25-сон «Бойсун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Қ. Алимов) зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ШУКУРОВ БОХАДИР ШОТУРАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-18-1-8-110-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.