ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНГОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ҳамда Ангор тумани Солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 18-09893-сон хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Ангор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисидаги Ангор тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи И. Худойқуловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,3 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАРДОНОВ ҚОСИМ ЭСОНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-18-2-8-109-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.