ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САРИОСИЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Сариосиё туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига ҳамда мол-мулкларига 2026 йил учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429 ва 437-моддаларига асосан Сариосиё туманида 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Сариосиё туман Солиқ инспекциясининг 2025 йил 17 декабрдаги 01-09652-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматга нисбатан коэффициенти 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туманнинг маҳаллалар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Сариосиё туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М. Қултаев), туман Солиқ инспекцияси бошлиғи (Ш.Қосимов)га:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв. м учун мутлоқ миқдори туман марказида ва қишлоқ жойларда 1 390 000 (бир миллион уч юз тўқсон минг) сўм белгиланганлиги минимал қийматда бўлишини назорат қилиш;
ер солиғининг амалдаги ставкалари юридик шахслар учун 1 гектарга 49 010.0 минг. сўм ва жисмоний шахслар учун 1 кв. м га 402 сўм 53 тийин этиб белгиланганлигини назорат қилиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигидаги ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ҳамда юридик шахсларнинг мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган мол-мулк солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб борилишини назоратга олсин.
4. Тегишли масъуллар томонидан ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигидаги ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ҳамда юридик шахсларнинг мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган мол-мулк солиқларининг ундирилиши юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борилсин.
5. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Ж. Эргашов) ва «Сариосиё» газетаси (А. Азизов)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида телевидение, радио, расмий саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб борсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (С. Асадов) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси РАЖАБОВ МУХАММАД РУЗИБАДАЛОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-13-2-8-116-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.