12.01.2026 йилдаги VII-17-3-5-79-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий шаҳар бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 162, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383, 412, 422, 429 ва 437-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, Навоий шаҳар солиқ инспекциясининг 2025 йил 9 декабрдаги 20/26-59187-сонли хати Навоий шаҳар бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиб, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йилда Навоий шаҳар бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерларини базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 1 гектар учун 55,1 млн. сўм, жисмоний шахслар ерларининг 1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 377,0 сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслар бўйича 2026 йилда Навоий шаҳар учун мутлақ миқдорда белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 445-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 452-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1 ва 2-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Навоий шаҳар бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы»газеталари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги Навоий шаҳар бўйича 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳамда мол-мулк солиғини ҳисоблашда қўлланиладиган энг кам қийматни тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-3-14-5-79-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ў. Ҳақбердиев) ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Мирзаев) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Б. БАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-3-5-79-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.