ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Томди туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 16, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383, 412, 422, 429 ва 437-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги (24-127593-сонли) хати, Томди туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 15 декабрдаги 27-03336-сонли хати Томди туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. 2026 йилда Томди туман бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерларини базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 1 гектар учун 42,4 млн. сўм, жисмоний шахслар ерларининг 1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 377,0 сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
туманнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ставкалари учун 2026 йилда белгиланган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори миқдори 2-иловага мувофиқ;
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгаши маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1 ва 2-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.
4. Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини тақдим этилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Томди туман бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Тамди шаруагери» газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
6. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 18 январдаги Томди туман бўйича 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳамда мол-мулк солиғини ҳисоблашда қўлланиладиган энг кам қийматни тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-4-2-5-75-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туманнинг ҳокимининг биринчи ўринбосари (О. Маденов) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Т. Тишканбаев) зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси Ж. ТУРМАХАНОВ
Навоий вилояти, Томди тумани,
2026 йил 10 январь,
VII-21-1-5-75-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.