09.01.2026 йилдаги VII-16-1-5-70-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОНИМЕХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конимех туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 162, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 383, 412, 422, 429 ва 437-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, халқ депутатлари вилоят Кенгасининг 2026 йил 9 январдаги VII-23-1-5-0-К/26-сонли Қарори, Конимех туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 9 декабрдаги 20/26-59187-сонли хати Конимех туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йилда Конимех туман бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерларини базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 1 гектар учун 46,6 млн.сўм, жисмоний шахслар ерларининг 1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси мутлақ миқдори 377,0 сўм белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича 2026 йилда Конимех туман учун мутлақ миқдорда белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда туман учун мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 445-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодексининг 452-моддаси билан ўрнатилган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари маҳаллий бюджет прогнозлариниинобатга олиб, 1 ва 2-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган даҳа,мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларини тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конимех туман бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммалари тўғрисидаги маълумотларни «Кенимех танги» газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туманнинг ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э. Ҳазратқулов) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Р. РЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Конимех тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-1-5-70-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.