09.01.2026 йилдаги VII-16-4-5-77-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатирчи туман бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412, 429, 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан 2026 йил учун Хатирчи туманда белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахсларни мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2026 йилга ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Келдиёровнинг 2025 йил бюджети ҳамда маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ижроси таҳлили ҳамда 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига мувофиқ туман учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 437-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутатлари юқоридаги 1-2-иловалар билан белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Бахриддинов, туман молия иқтисод бўлими (О. Эрназаров), туман солиқ инспекцияси (А. Келдиёров)ларга 2026 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Хатирчи ҳаёти» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг xatirchi.uz расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хатирчи туман ҳокимлиги девонхона мудири (С. Нуриддинов) мазкур қарор нусхасини манфаатдор ташкилотларга юбориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Д. Эшназаров) ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи (А. Келдиёров)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси У. АДИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Хатирчи тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-4-5-77-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.