ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒОЗҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ғозғон шаҳрида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2026 йил 9 январдаги «Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-23-1-5-0-К/26-сонли Қарорига асосан Ғозғон шаҳри бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПФ-6121-сон Фармони шунингдек, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2026 йил 9 январдаги «Навоий вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланиладиган коэффициентлар, мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-23-1-5-0-К/26-сонли Қарорига мувофиқ, шаҳар солиқ инспекциясининг 2026 йил учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда «Шаҳарда 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкалари» бўйича таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ғозғон шаҳрида 2026 йил учун:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси ҳамда Жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ставкаси 2-иловага;
Ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги VII-3-3-5-210-К/25-сонли қарорининг 1 ва 2-иловалари 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ғозғон шаҳар солиқ инспекцияси (С. Раимов) тасдиқланган солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
5. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати (У. Атобоев) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси Н. ЖЎРАЕВ
Навоий вилояти, Ғозғон шаҳри,
2026 йил 9 январь,
VII-16-1-5-210-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.