12.01.2026 йилдаги VII-23-5-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳудудидаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5-сонли Фармони, вилоят Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/884-сонли хати, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 15 декабрдаги 01-12/20-11-38/3356-сонли хулосаси, вилоят ҳокими ўринбосарининг 2025 йил 19 декабрдаги 600/16-26-сонли билдирги хати, вилоят ҳокими ўринбосари А. Ниёзовнинг вилоят ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов тарифларини кўриб чиқиш тўғрисидаги ахбороти ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, ҳудудлардаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, экологик ҳамда санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5-сонли Фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Навоий вилояти ҳудудидаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (Н. Болтаев), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Н. Сафоев), вилоят Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси (З. Азимов) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Ш. Жумаев), Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлигининг Навоий вилоят бошқармаси (Ш. Ғайбуллоев), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси вилоят бошқармаси (Н. Тошев) билан биргаликда мазкур Кенгаш қарори билан тасдиқланган вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини ўрнатилган тартибда қўллаб борилиши юзасидан назорат тадбирлари олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Мукимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил 1 февралдаги VII-5-10-5-0-К/25-сонли қарорининг 1-иловаси, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-13-69-5-0-К/25-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-13-70-5-0-К/25- сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари (А. Ниёзов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) ва аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Жалилов) лар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси Ж. ҲАМРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-23-5-5-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.